Айни дамда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Мираки меҳмонхонасининг мажлислар залида Санэпидқўмитанинг 2025-йил 2-чорак якунлари бўйича Ҳайъат йиғилиши ўтказилмоқда

Кун тартибида:

📌 Карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича республикадаги эпидемик вазият, касалликни ташҳислаш, даволаш ва олдини олишда 2024 йилда кузатилган муаммолар ҳамда 2025 йилда амалга ошириладиган вазифалар.

📌 Республикада юқумли ичак инфекцияларини  ташҳиси, даволаш ва олдини олиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар, мавжуд муаммолар ва уларни ечими.

📌 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 апрелдаги “Мактабгача ҳамда умумтаълим ташкилотлари фаолиятини текшириш ишларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 352-сон қарори асосида мактабгача ва умумтаълим ташкилотларида олиб борилган назорат тўғрисида.

📌  Хоразм, Қашақадарё ва Самарқанд вилоятларида жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган давлат хизматларининг тури ва тушумлари, янгича «Маҳаллабай» ишлаш тизими ва экспортёр корхоналарга кўмаклашиш, қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳамда “Тоза қўллар” дастурлари бўйича ўтказилган ўрганишлар натижаси тўғрисида.

📌  Турли масалалар.

Санэпидқўмита Қашқадарё вилояти бошқармаси  Ахборот хизмати.