ОИВ инфекциясини онадан болага юқишининг олдини олайлик!

ОИВ билан яшовчи аёлларда ҳам соғлом фарзанд туғиш имконияти бор. Бунинг учун вақтида тиббий кўрикдан ўтиш ва мутахассис кўрсатмаларига амал қилиш жуда муҳим.

✔️ Олдини олиш чоралари:

Ҳомиладорлик даврида мунтазам тиббий назоратда бўлиш.
Дори-дармонларни (АРВ терапия) врач тавсиясига кўра тўғри ва вақтида қабул қилиш.
Туғруқ жараёнида махсус тиббий ёрдамдан фойдаланиш.
Чақалоқка ҳам профилактик дори воситалари бериш.
Зарур ҳолларда сунъий озиқлантириш тавсия этилиши мумкин.

📌 Энг муҳими – ҳар бир аёл ҳомиладорликни режалаштиришдан олдин ҳам ОИВ тестидан ўтиши керак. Бу нафақат она, балки туғилажак боланинг соғлиғи учун ҳам жуда катта аҳамиятга эга.

🤝 ОИВ – ҳакам эмас! Вақтида чора кўрилса, фарзанд соғлом туғилиши мумкин.

Санэпидқўмита Қашқадарё вилояти бошқармаси  Ахборот хизмати.