ТАЙИНЛОВ

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Қашқадарё вилояти бошқармасининг тегишли буйруғига асосан, Кўкдала туман бўлими бошлиғи лавозимига янги тайинлов амалга оширилди.

📌 Унга кўра:

➡️ Тўхтаев Ахрор Анвар ўғли – врач-эпидемиолог, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Кўкдала тумани бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

➡️ Тайинловга қадар у Санэпидқўмита вилоят бошқармасининг эпидемиология бўлими мудири лавозимида фаолият юритиб келган.

🟢 Янги тайинланган раҳбарга масъулиятли фаолиятида куч-қувват, саломатлик ва муваффақиятлар тилаймиз!

Санэпидқўмита Қашқадарё вилояти бошқармаси  Ахборот хизмати.