Бундай ҳолат учун қайси ташкилот жавобгар ҳисобланади?
✔️ “Маҳаллий коммунал хизмат” корхоналари
– Чиқиндиларни белгиланган жадвалда йиғиб чиқиш ва ташиб кетиш уларнинг вазифаси.
– Агар чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмаса, биринчи навбатда шу хизмат ташкилоти жавобгар.
✔️ Туман/шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси
– Атроф муҳит ифлосланиши ва санитария қоидалари бузилиши учун шу идора ҳам назоратчи ҳисобланади.
✔️ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (СЭС)
– Агар чиқиндихонада ҳашарот, каламуш ва нохуш ҳид тарқалса, аҳоли саломатлигига хавф солиши мумкин. Шу жиҳатдан улар санитария назоратини амалга оширади ва чора кўрилиши учун коммунал хизматлардан талаб қилади.
✔️ Маҳалла фуқаролар йиғини
– Аҳоли шикоятини йиғиб, тегишли ташкилотларга етказиш вазифаси бор.
✔️ Агар чиқиндихонадаги нохуш ҳолат давом этса:
Аввало махалла раисини хабардор қилинг.
Кейин коммунал хизматлар (чиқинди ташиш корхонаси)га мурожаат қилинг.
🔽🔼 Агар муаммо ҳал этилмаса, СЭС ёки Экология инспекциясига расмий шикоят ёзиш мумкин.
Санэпидқўмита Қашқадарё вилояти бошқармаси Ахборот хизмати.